Жамият | 17:43 / 24.02.2017
11433
1 дақиқада ўқилади

"Умра-2017" дастури доирасида Жиддага қанча рейс амалга оширилиши маълум

20 февралдан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси “Умра-2017” дастури доирасида мунтазам рейсларни амалга оширишни бошлади.

Умра зиёратига боришни истаган ўзбекистонликлар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига Boeing-767 ҳаво кемаларида етказилмоқда.

Жорий йил дастур доирасида Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйлаб 30та рейсни амалга ошириш режалаштирилган, тахминан 5 500 йўловчини етказиш мўлжалланган.

“Умра-2017” дастурини амалга ошириш учун Миллий авиакомпаниянинг юқори малакали мутахассислари жалб этилди, улар йўловчиларга барча керакли шароитларни яратиш учун қўлларидан келган барча ишни амалга оширишмоқда.

Алоҳида эътибор бортдаги таомларга қаратилган бўлиб, улар ичига “ҳалол” гўшт маҳсулотлари, қуруқ мевалар, салатлар ва ширинликлар киради.

“Умра-2017” дастури 11 апрелга қадар давом этади.

Мавзуга оид