Тўйларда навбатдаги бемаъни одат пайдо бўлди
Facebook ижтимоий тармоғидаги “Маслаҳат” гуруҳида антиқа видеоли пост пайдо бўлди. Унга кўра, никоҳ оқшоми вақтида куёвнинг жўралари тўй билан табриклаб, ниятлар билдиришади. Энг қизиғи, тилакнинг сўнгида куёвга “Алишер, горько!”, деб қўйишади. Куёв ҳам бу илтимосни ерда қолдирмай, келиндан бўса олади.
Хуршида хоним исмли фойдаланувчи қуйидаги изоҳни қолдирган:
“Бу қандай бедодлик бўлди? Одамлар қаерга қараб кетмоқда? Тўйларда икки ёшнинг рақсга тушишига энди бир амаллаб кўниккан эдик.
Энди эса келин-куёвни бир-биридан бўса олиши қолганди. Шу тўйнинг эгалари, ота-оналар қаерга қарашди экан?
Эр-хотин ўртасидаги нозик муносабатлар омма олдига ошкора олиб чиқилиши ҳеч қандай меъёрга тўғри келмаса керак. Ибо, ҳаё деган тушунчалар бу кетишда унутилиб кетмаса бўлди”.
Мазкур постга қолдирилган деярли барча изоҳларда бу чидаб бўлмас даражадаги аҳмоқгарчилик экани таъкидланган. Шунингдек, айрим аъзолар куёв ва унинг дўстлари чет элда ишлаб келгани, шу туфайли бундай беадаб одатларни барчанинг кўз ўнгида қилганини айтиб ўтишган.
P.S: Ушбу тўйдан олинган видеолавҳани жойлаштиришни истамадик. Чунки бундай онгсизликни қилиш тугул, ҳатто видеотасвирини кўриш ҳам ўта ёқимсиздир.
Мавзуга оид
15:09 / 01.01.2024
Ҳудудларда 4 та секторга қўшимча равишда маънавият сектори ташкил этилади
18:21 / 24.01.2022
Ўзбекнинг ғурурини қандай кўтармоқ керак? — Олимжон Давлатов билан суҳбат
11:36 / 03.01.2022
Ўзбекистонда энди ҳар йили «Маънавият фестивали» ўтказилади
08:18 / 12.06.2021