Фан-техника | 22:35 / 26.02.2017
11758
1 дақиқада ўқилади

Хитой компанияси АҚШдаги ўртача тезликдан 50 баробар катта тезликда ишлайдиган смартфон тақдим этди

ZTE компанияси Барселонада бўлиб ўтаётган Mobile World Congress (MWC) кўргазмасида дунёдаги илк "гигабитли смартфон"ни намойиш қилди. 

Смартфон хусусиятига мос равишда Gigabit Phone номини олган. У мобиль тармоқларда 1 гбит/сония тезликни қўллаб қувватлайди. Бу АҚШ операторларининг ўртача ўтказиш имкониятларидан 50 баробар кучлироқдир.

Смартфонга Qualcomm Snapdragon 835 процессори ўрнатилган бўлиб, ушбу чип 2,45ГГц тактли частотада ишлайдиган 8та Kryo 280 ядросидан ташкил топган. График тезлаштиргич сифатида тезкор Adreno 540 ўрнатилган.

Тармоқларда ишлаши учун X16 LTE модеми жавоб беради. Кўчириб олишнинг энг юқори тезлиги 1 Гбит/сонияни, юклаш тезлиги эса 150 Мбит/сонияни ташкил этади.

Маълумотларга кўра, гаджет ҳозирда бозорга чиқариш учун тайёр эмас. Ҳозирги ҳолатида у янги авлод тармоқларидаги тезлик имкониятларини намойиш қилади, холос. 

Мавзуга оид