Смартфонлар бозорида янгилик – ҳамёнбоп мобил қурилмаларга ихтисослашган ЗТE компанияси энди Ўзбекистонда.
Жорий йилда ZTE Mobile Devices ва ERC Distribution ўртасида келишув имзоланган бўлиб, унга кўра Ўзбекистон бозорида бир қатор смартфонларнинг савдоси бошланади.
Ўзбекистонда бренднинг қуйидаги моделлари сотилади: ZTE Blade A3 2020, ZTE Blade A31, ZTE Blade A51, ZTE Blade A71 ва ZTE Blade V30 Vita.
ZTE Blade V30 Vita: катта экран ва замонавий ташқи кўриниш
ZTE Blade V30 Vita смартфони 6,82 дюймли катта HD+ дисплей билан жиҳозланган. Олд камера ажойиб кўринишга эга томчи шаклидаги кесимга жойлаштирилган. Blade V30 Vita смартфонининг орқа қисмига ҳаётингизнинг энг яхши лаҳзаларини суратга олиш имконини берувчи 48 мегапикселли асосий сенсорга эга учталик блок ўрнатилган. Шунингдек, смартфоннинг олд қисмига селфилар учун мўлжалланган 8 мегапикселли камера жойлаштирилган. 5000 мА/соат қувватга эга батарея смартфондан узоқ муддат давомида фойдаланиш имконини беради. Шунингдек, Blade V30 Vita контактсиз NFC модули билан жиҳозланган бўлиб, у харидларни тез ва осон амалга ошириш имконини беради.

ZTE Blade A71 смартфони юқори сифатли 6,52 дюймли HD+ дисплей, 16 мегапикселли асосий камера, 120° кўриш бурчагига эга 8 мегапикселли оптика ва 2 мегапикселли чуқурлик сенсоридан иборат уч модулли тизим билан жиҳозланган. Blade A71 смартфонининг ён томонида бармоқ излари сканери мавжуд бўлиб, блокировкадан чиқариш ва ёқиш бир вақтнинг ўзида амалга оширилади. Бундан ташқари, смартфон юзни таниш функцияси билан жиҳозланган. Blade A71 фойдаланувчининг юзини турли бурчаклардан таний олади. Энергияни тежовчи технологияга эга кучли 4000 мА/соат қувватга эга батарея смартфондан фаол тарзда фойдаланиш ва севимли контентингиздан янада узоқроқ вақт завқланиш имконини беради.

ZTE Blade A51 смартфони 6,52 дюймли катта HD+ экран билан жиҳозланган. Сув томчиси шаклидаги кесимда ажойиб селфилар учун мўлжалланган олд камера жойлашган. Blade A51 смартфонининг орқа қисмида 13 мегапикселли асосий сенсор ва 2 мегапикселли чуқурлик сенсорига эга иккиталик блок жойлашган. Шахсий маълумотларингизнинг тўлиқ хавфсизлигини таъминлаш мақсадида смартфон бармоқ излари сканери ва блокдан чиқариш учун юзни таниш функцияси билан жиҳозланган.

















