Жаҳон | 08:27 / 26.02.2017
4933
1 дақиқада ўқилади

Трамп Оқ уй журналистлари билан анъанавий учрашувдан бош тортди

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уй ҳузуридаги мухбирлар уюшмасининг (WHCA) ҳар йили ўтказиладиган анъанавий тантанали кечки овқатини ўтказиб юборади.   

"Мен бу йилги WHCA кечки овқатида иштирок этмайман", деб ёзди Трамп твиттерда ва учрашув иштирокчиларига кечани яхши ўтказишни тилаб қолди.

WHCA’нинг анъанавий кечки овқатида одатда журналистлар, машҳур кишилар ва сиёсатчилар, жумладан АҚШ президенти учрашадилар. Жорий йилги тадбир 29 апрелда Вашингтонда ўтказилиши режалаштирилган.   

WHCA 1914 йилда ташкил этилган бўлиб, журналистларнинг мустақил бирлашмаси ҳисобланади. Аввалроқ уюшма АҚШ маъмурияти матбуот хизматининг ёпиқ матбуот-анжуманга бир қатор ОАВ вакилларини қўймаслик қарорини танқид қилиб чиққанди. 

Мавзуга оид