Спорт | 21:20 / 26.02.2017
15368
1 дақиқада ўқилади

Видео: Чехияда ҳужумчи дарвозабон ҳаётини сақлаб қолди

Чехия чемпионатининг 18-тури доирасида «Словацко» ва «Богемианс 1905» клублари ўртасида кечган учрашувда кўнгилсиз вазият юзага келди. 

1iSport.cz сайти тарқатган хабарга кўра, биринчи бўлим вақтида «Богемианс 1905» дарвозабони Мартин Берковец ўз жамоадоши билан тўқнашув оқибатида майдон йиқилган. Натижада унинг тили орқага кетиб қолган. Бу вазиятда «Словацко» ҳужумчиси Франсис Коне дарҳол дарвозабоннинг оғзини очиб, унинг тилини тортган ва унга дастлабки ёрдамни кўрсатган.

Мартин Берковец кейинроқ ўз ҳаётини сақлаб қолгани учун рақиб футболчиси Конега миннатдорчилик билдирган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш