Жаҳон | 07:59 / 28.02.2017
5578
1 дақиқада ўқилади

АҚШ савдо вазири лавозимига 79 ёшли миллиардер тайинланди

Фото: AP

АҚШ сенати 79 ёшли миллиардер Уилбор Росснинг номзодини АҚШ савдо вазири лавозимига тайинлашга овоз берди. Бу ҳақда 28 февралда Reuters ахборот агентлиги хабар берди

79 ёшли сармоячининг номзодини 72 сенатор қўллаб-қувватлаган, 27 нафари эса қарши чиққан. 

Росс банкротга учраган компанияларни сотиш билан шуғулланади. У W.L. Ross & Co. компаниясини бошқаради. Росснинг бойлиги 2,9 млрд долларга баҳоланади. 

Тадбиркор АҚШ президенти Дональд Трампнинг иқтисодий дастури тарафдори сифатида танилган. У жумладан Хитой ва Мексика билан савдо келишувларининг қайта кўриб чиқилиши ва АҚШда янги иш ўринлари яратилишини қўллаб-қувватлайди.