Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Ўзбекистон буғдой импортини қисқартиради
БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти прогнозларига кўра, Ўзбекистон жорий йилги мавсумда (июль-июнь) дон импортини 2,737 млн тоннагача қисқартиради.
Ўтган мавсумда дон импорти ҳажми 2,906 млн тонна бўлганди.
Ўзбекистоннинг ўзида бу йил буғдой ҳосили яхши бўлиши кутилаётгани ва маҳсулотнинг катта захиралари тўплангани эвазига импорт ҳажми қисқартирилиши учун шароит юзага келган. Бу мавсумда 7,905 млн тонна дон ҳосили олиниши кутилмоқда (ўтган йилдагига нисбатан -3 фоиз), шундан 6,748 млн тоннаси (-3 фоиз) буғдой.
Буғдой импорти ҳажми 2,5 млн тоннагача тушади. Ўзбекистонга юқори сифатли буғдой ва ун етказиб берувчи мамлакат Қозоғистон ҳисобланади (йилига ўртача 400 минг тонна атрофида ун экспорт қилинади).
Қайд этиш керакки, 2016 йилнинг кузида Ўзбекистонда ёғингарчилик етарли даражада бўлди ва бу дон маҳсулотлари ҳосилдорлиги юқори бўлишини таъминлайди.
Мавзуга оид
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
08:59 / 26.05.2026
Ўзбекистонга Қозоғистон нефти етказиб берилиши мумкин
20:10 / 25.05.2026
Ўзбекистон Қирғизистон кўмирининг асосий харидори бўлиб қолмоқда
09:44 / 23.05.2026