Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошшаҳартрансхизмат» 28 февралда автобус билан юз берган фавқулодда вазиятга изоҳ берди
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ вакиллари podrobno.uz нашри мухбирига 28 февралда Тошкентда автобус билан юз берган фавқулодда вазиятга изоҳ беришди.
«Электр симнинг пластмасса қобиғи Mercedes-Benz автобусининг тутаб кетишига сабаб бўлган. Ҳаракат вақтида пластмасса қобиқ эриб, қайноқ коллектор устига тушган ва шу сабабли қуюқ тутун чиқа бошлаган. Ҳайдовчи ўт ўчиргичдан фойдаланиб, тутунни бартараф этган. Жабрланганлар йўқ», деб маълум қилинган ташкилотда.
Таъкидланишича, транспорт воситасини автобус саройига шатакка олиб кетишган. Электр симдаги нуқсонлар бартараф этилган. Бошқа жиддий носозликлар аниқланмаган. Тахминан соат 17:10да автобус яна йўналишга чиққан.
Аввалроқ ушбу ҳодиса Ўзгариш мавзесида, Жанубий вокзалдан Сергели томонга бўлган йўлда юз бергани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
17:39 / 02.06.2026
Тошкентда BYD йўловчи автобус билан тўқнашди
17:13 / 29.04.2026
Тошкентда йўловчиларга қўпол муомала қилган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди
08:42 / 14.03.2026