Фан-техника | 23:35 / 01.03.2017
12224
1 дақиқада ўқилади

Интернетда Range Rover’нинг янги кроссовери суратлари намойиш этилди

Diariomotor портали ихтиёрига Range Rover’нинг янги кроссовери – Velar моделининг суратлари тушди. Бу модел компания моделлар қаторида Evoque ва Range Rover Sport моделлари ўртасидаги жойни эгаллайди. Машинанинг илк намойиши Женева автосалонида бўлиб ўтади.

Velar ҳақида расмий маълумотлар унча кўп берилмаган. Тахмин қилинишча, машинага Jaguar F-Pace алюмин платформаси асос бўлган, моторлар қаторига Ingenium оиласи двигателлари, жумладан 4 литрли, шунингдек 6 литрли бензин ва дизелли моторлар кирган.   

Янги моделнинг ташқи кўриниши дизайни бир вақтнинг ўзида Range Rover Sport, Evoque ва 5-авлоддаги Land Rover Discovery моделларини эслатади. Машина салонида климат-контрол ва бошқа функцяларнинг тўлиқ сенсорли бошқарув блоки ўрнатилган. Шунингдек сенсор тугмалар рулда ҳам пайдо бўлган. 

Мавзуга оид