Жамият | 19:41 / 01.03.2017
14600
1 дақиқада ўқилади

Миробод кўчасида бузилаётган кафелар ўрнига кўп қаватли уйлар қурилади

Фото: UZ24

Тошкент шаҳридаги Миробод бозори тўғрисида, Миробод кўчасида бузилаётган умумий овқатланиш ва савдо нуқталари ўрнига кўп қаватли уйлар қурилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармасида маълум қилинди. Миробод тумани ҳокимиятида ҳам бу маълумот тасдиқланган. 

Маълум қилинишича, бу ерда 5 та замонавий турар жой мажмуаси қуриш режалаштирилган. Қурилиш лойиҳаси тасдиқланишга берилган.  

Миробод ҳокимиятида бузиш ишлари 1-2 ойда якунланиши маълум қилинган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид