Путин ва Порошенко телефон орқали бир неча марта мулоқот ўтказган
Россия президентининг матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Песков Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ҳамда Петро Порошенко телефон орқали гаплашганини тасдиқлади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, сиёсатчиларнинг суҳбатида Авдеевкада ўт очишни тўхтатиш масаласи муҳокама этилмаган.
«Авдеевкада ўт очишни тўхтатиш масаласи муҳокама қилинмаган. Вазият таранглашган вақтда томонлар ўзаро фикр алмашишди ва ўз ташвишларини билдиришди. Мен фақат бир гапни тасдиқлашим мумкин: ростдан ҳам икки президент ўртасида ишчи телефон мулоқотлари бўлиб ўтган», — деган Песков.
У бундай телефон мулоқотлари «бир неча марта» ўтказилгани ҳақида маълум қилган.
Шу билан бирга Песков «бошқа жиҳатлар»ни маълум қила олмаслигини қўшимча қилган.
Мавзуга оид
17:28 / 11.06.2019
Зеленский Порошенконинг бир нечта фармонини бекор қилди
19:10 / 09.06.2019
Порошенко Украина бош вазири бўлишга тайёрлигини билдирди
18:57 / 27.05.2019
Украинада Порошенкога қарши тўртинчи жиноий иш қўзғатилди
18:10 / 21.05.2019