Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада Порошенкога қарши тўртинчи жиноий иш қўзғатилди
Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенкога қарши тўртинчи жиноий иш қўзғатилди, бу унинг суд ҳокимиятига “зуғум” ўтказиши билан боғлиқ, деб хабар қилди Украина собиқ президенти Виктор Янукович маъмурияти раҳбарининг собиқ ўринбосари, юрист Андрей Портнов.
Аввалроқ Порошенко Керчь бўғозидаги воқеа билан боғлиқ ишда давлатга хиёнатда айбланган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.
Шунингдек, у “Кузня на Рибальском” заводини сотишда 300 млн долларлик жиноий даромадни қонунийлаштирганликда айбланиб, унга нисбатан яна бир жиноий иш очилганди.
Бундан ташқари, тергов бюроси собиқ давлат раҳбари устидан унинг "Прямой" телеканалини ноқонуний эгаллаб олганлиги тўғрисидаги аризани рўйхатга олган.
Портновнинг айтишича, яна ўнлаб аризалар бўлиб, ҳозирча асосий эътибор рўйхатга олинган тўртта жиноий ишга қаратилади.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
21:49 / 18.03.2026