18:21 / 03.03.2017
6684

Оролбўйининг экологик ҳолати ёмон ҳудудларига 100 тонна гуманитар юк етказилди

2017 йилнинг 2 март куни «Нестле Ўзбекистон» ҚК «Соғлом авлод учун» Халқаро нодавлат хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда Оролбўйининг экологик ҳолати ёмон бўлган туманларда яшовчи аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича акция ўтказди. Бу ҳақда Кун.uz’га «Нестле Ўзбекистон» вакиллари хабар берди. 

Маълум қилинишича, 2017 йининг 2 мартида ҳажми 100 тонна бўлган гуманитар юк Нукусга «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ кўмагида етказилди.

Қўшма акция Жамғарма ташаббуси билан ўтказилди, у Компанияга ўз хайрия миссиясини қўллаб-қувватлаш ҳақида илтимос билан мурожаат қилган.

«Нестле Ўзбекистон» ҚК Жамғарма мурожаатини кўриб чиқиб, 100 тонна Nestlé Pure Life® 1.5 L газланмаган сувини бепул тақдим этишга қарор қилди. Шунингдек «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳам хайрия миссиясини қўллаб-қувватлаш ҳақида қарор қабул қилди ва юкни «Нестле Ўзбекистон»нинг Тўрақўрғон (Наманган вилояти)даги омборхонасидан Нукусга бепул етказиб берди.

Сувлар болалар боғчалари, меҳрибонлик уйлари, ихтисослаштирилган интернат ва мактабларга, шунингдек Оролбўйининг экологик ҳолати ёмон бўлган туманларида жойлашган маҳаллаларга етказиб берилади.

Top