Спорт | 21:22 / 04.03.2017
56141
2 дақиқада ўқилади

Ҳасанбой Дўсматов – Шонли қайтиш

«Ўзбекистон» спорт мажмуасида The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Сериясининг VII фасл учинчи босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги катта бокс кечаси поёнига етди. Унда Ўзбекистоннинг “Uzbek Tigers” жамоаси  Россия Федерациясининг “Patriot Boxing Team” жамоасига қарши кураш олиб борди.

Мусобақа регламентига кўра, боксчиларнинг ҳар бири 3 дақиқадан беш раунд рингга чиқишди. 

Бокс кечасининг сўнгги жангида Рио-2016 Олимпиада ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов 49 кг вазн тоифасида россиялик рақиби Батор Сагалуевга қарши рингга кўтарилди. Қайд этиш жоизки, бу Ҳасанбойнинг Бразилиядаги шонли юришидан сўнгги рингга илк қайтишидир. 

Ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, Ҳасанбой Дўсматов ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Серияси чемпионатининг VII фасл учинчи босқич таркибида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилувчи боксчилар BUKA Boxing Sportswear томонидан тақдим этилган кийимда рингга кўтарилишди.

Боксчиларимиз ва мураббийларни, ҳамюртларимизни ажойиб ғалаба билан қутлаймиз.

Мавзуга оид