Спорт | 20:34 / 04.03.2017
12669
1 дақиқада ўқилади

“Uzbek Tigers” VS “Patriot Boxing Team”: ҳисоб 3-0

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон ва Россия жамоалари иштирокидаги бокс кечасининг яна бир ғолиби маълум бўлди. «Ўзбекистон» спорт мажмуасида катта бокс кечаси давом этмоқда. The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Сериясининг VII фасл учинчи босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги жанг қизғин тус олмоқда. 

Регламентга кўра, боксчиларнинг ҳар бири 3 дақиқадан беш раунд рингга чиқишади. 

Учинчи навбатда 75 кг вазн тоифасидаги боксчилар рингга кўтарилишди. “Uzbek Tigers” жамоаси вакили Исроил Мадримов Россиянинг “Patriot Boxing Team” аъзоси Ражаб Ражабовга қарши жанг олиб борди. 

Ҳакамлар қарорига кўра, Исроил Мадримов ғалаба қозонди. Шу билан, кейинги жангларнинг натижаси қандай бўлишидан қатъиназар “Uzbek Tigers” ғалабаси таъминланди. 

Мавзуга оид