Спорт | 19:35 / 04.03.2017
13738
1 дақиқада ўқилади

​“Uzbek Tigers”нинг илк вакили ғалаба қозонди

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон» спорт мажмуасида The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Сериясининг VII фасл учинчи босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги бокс кечасига старт берилди.

Мусобақа регламентига кўра, рақиб жамоаларнинг ҳар бир аъзоси 3 дақиқадан беш раунд рингга чиқишади.

Рингга биринчи бўлиб 56 кг.гача бўлган боксчилар кўтарилишди.

“Uzbek Tigers” жамоаси вакили Абдулҳай Шораҳматов Россия Федерациясининг "Patriot Boxing Team" аъзоси Дмитрий Шарафутдиновга қарши жанг олиб борди.

Ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, Абдулҳай Шорахматов ғалаба қозонди.

Мавзуга оид