20:05 / 04.03.2017
14850

Ўзбекистон ва Россия жамоалари иштирокидаги бокс кечасининг яна бир ғолиби маълум бўлди

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон» спорт мажмуасида The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Сериясининг VII фасл учинчи босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги бокс кечаси давом этмоқда. 

Мусобақа регламентига кўра, рақиб жамоаларнинг ҳар бир аъзоси 3 дақиқадан беш раунд рингга чиқишади. 

Рингга иккинчи бўлиб 64кг вазн тоифасидаги боксчилар кўтарилишди. 

“Uzbek Tigers” жамоаси вакили Элнур Абдураимов Россиянинг "Patriot Boxing Team" аъзоси Радмир Абдурахмоновга қарши жанг олиб борди. 

Қизғин кечаётган жангларни Шотландия, Япония, Шри-ланка ҳамда Австралиядан келган ҳакамлар бошқариб боришмоқда. 

Ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, Элнур Абдураимов ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Серияси чемпионатининг VII фасл учинчи босқич таркибида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилувчи боксчилар BUKA Boxing Sportswear томонидан тақдим этилган кийимда рингга кўтарилишмоқда.

Top