Марсда магнит майдони яратилиши мумкин
NASA сайёрашунослик бўлими олимлари Марсни сунъий магнит майдони билан ўраб олишни таклиф қилишди. Уларнинг фикрича, бу билан сайёрадаги атмосфера янада зичроқ бўлади. Бу уни ўрганишда қулайлик беради. Тадқиқотчилар шундай ҳисобот билан “Vision 2050 Workshop” сайёрашунослик анжуманида чиқиш қилишган.
Ҳисобот муаллифлари Лагранж (L1) нуқтаси – Марс ва Қуёш ўртасидаги, фазовий аппарат двигателларини ишлатмай туриб, ерда чекланмаган вақт узоқликда туриш имкони бўлган шиширилган модуль жойлаштиришни таклиф этишмоқда. Космомодулда диполь, яъни электродинамикали магнитлар ҳам бўлади. Шундан сўнг, майдон ўзига хос “магнитли дум”ни ташкил қилади, у ўзи билан бутун сайёрани ёпа олади.
NASA’га кўра, ҳимоя магнитосфераси Марс томонидан газлар йўқолишини тўхтатади ва унинг атмосфераси зичлиги ўса бошлайди. Унинг зичлиги Ерники билан баробар бўлса, ўртача ҳарорат–63 даражадан +4гача ошади ва қутб шапкалари эриб кетади. Сайёрашуносларнинг баҳолашича, улардаги сув маълум бир ҳажмда денгизларни яратишга имкон беради. Шунингдек, зичроқ атмосфера парашютда тушириладиган аппаратларни тезроқ тўхтатади ва сайёра юзасидаги нурланиш даражасини камайтиради. Ғоя муаллифлари, Марс яқинида фазовий модулни узоқ вақт ушлаб туриш қиймати, шунингдек, керакли энергияни қаердан олишга ойдинлик киритишганича йўқ. Улар бу вариантни “нарх-самарадорлик” нисбатига Марсда элегаз ишлаб чиқариш каби бошқа лойиҳалар билан таққослашмади. Бу газнинг, ҳаттоки, кичик ҳажми ҳам сайёра юзасини ультрабинафша нурларидандан ҳимоя қилиш ва ўта кучли иссиқлик таъсирини яратишга имкон беради.
NASA концепцияси бир неча фаразга асосланган. Биринчидан, қуёш шамоли Марс атмофера йўқотишларида асосий манба бўлган. Бугунги кунда Қизил сайёрдаги газ қобиғи деярли юз фоизга карбонат ангидрид газидан иборат. Гарчи, унинг бир қисми муз шапкаларига боғланган бўлса-да, газни ташкил этувчи қисмлар ердан 100-150 баробар камроқ бўлган босимни ушлаб туришга етади. Бироқ агарда Ер атмосферасидаги карбонат ангидриддан бошқа барча газлар йўқотилса, ундаги босим 250 мартага тушиб кетади – атмосфера Марсдагига қараганда анча юпқароқ бўлади. Аввалроқ, Марсда азот асосий газ бўлгани ҳақида тахминлар билдирилганди. Унинг йўқолиш сабаблари фақатгина қуёш шамоли билан боғлиқ эмас.
Сунъий магнит майдони ғояси ортида турувчи бошқа тахмин – Марсда унинг пайдо бўлишидан сўнг атмосфера зичлиги ортиб бориши ҳақидаги фараздир. Бироқ бу қаердандир газ келса, рўй бериши мумкин. Ерда у вулқонлар отилиши билан юзага келади. Фикрларга кўра, Қизил сайёрада плиталар тектоникаси ва вулқон фаоллиги билан вазият ёмонроқ. Бундай шароитда газ қобиғи зичлигининг жиддий ўсиши юз бермайди. Венерада ҳам магнит майдони йўқ, қуёш шамоли эса Марсга қараганда тўрт баробарга кучлироқ. Бироқ у ерда вулқонлар отилиши бор, шунинг учун иккинчи сайёрадаги карбонат ангидридли атмосфера тўртинчи сайёрага қараганда 10 минг маротаба зичроқ.
Мавзуга оид
19:33 / 28.10.2024
Ойга қўнган астронавтнинг соати 2,2 млн долларга сотилди
19:21 / 27.10.2024
NASA Илон Маск ва Путиннинг мулоқотлари юзасидан тергов ўтказишга чақирди
16:10 / 17.10.2024
Астронавтлар Ойга учишда киядиган скафандрлар намойиш этилди. Уларни Prada дизайнерлари ишлаб чиққан
17:29 / 15.10.2024