Жаҳон | 11:00 / 06.03.2017
9396
2 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея 4та баллистик ракета учиргани ҳақида ҳозирча «жар солмаяпти»

© AP Photo

Япония томони маълумотига кўра, Шимолий Корея 6 март куни тонгида Япон денгизи томон номаълум турдаги 4та баллистик ракета учирди. Пхеньян томони эса ҳозирча бу ҳақда сукут сақламоқда.

Қайд этиш керакки, одатда шимолликлар ўтказилган ракета синовлари ҳақида 1 кундан кейин, халқаро ҳамжамиятнинг муносабатидан келиб чиқиб расмий маълумот беради. Шунингдек, Шимолий Корея марказий телевидениеси, марказий нашри ("Нодон синмун") ҳамда Корея Марказий телеграф агентлигида бир вақтда ҳисобот эълон қилинади.

Журналистларнинг маълумотларига кўра, ракеталар Пхенан-Пукто вилоятидаги Тончханни посёлкаси яқинидаги Сохэ космодромидан учирилган. Ракеталар Япониянинг Акита префектурасидаги Ого яриморолидан ғарбга томон 300-350 км узоқликда қулаган.

Ахборот агентлигининг маълум қилишича, ҳаммаси бўлиб 4 та ракета учирилган. Улар Шимолий Корея ҳудуди узра 1000 км масофани учиб ўтиб, Япон денгизидаги Япониянинг иқтисодий ҳудудига тушган.     

Сеул Шимолий Корея KN-08 ёки KN-14 қитъалараро баллистик ракетасини учирганини тахмин қилмоқда. Шимолий Кореянинг бу ракета синовлари Жанубий Кореяда АҚШ-Жанубий Корея ҳарбий машғулотларига жавоб бўлгани тахмин қилинмоқда. Корея халқ армияси ўтган ҳафтада Шимолий Корея бундай ҳаракатларга жавоб чоралари кўришга мажбур бўлишидан огоҳлантирган.  

Мавзуга оид