Фан-техника | 00:57 / 06.03.2017
15489
1 дақиқада ўқилади

Тўрт эшикли Mercedes-AMG GT моделининг илк суратлари пайдо бўлди

Германиянинг Mercedes компанияси Porsche Panamera Turbo моделига рақобатчи бўлувчи Mercedes-AMG GT концептининг дизайн-скетчини (компьютерда яратилган тасвири) чоп этди.

Mercedes-AMG GT бир неча кундан кейин Женева автосалонида намойиш қилинади. Тўрт эшикли машина купесимон кузовга эга ва тахмин қилинишича, 2019 йилда бозорга чиқарилади. 

Суратга кўра, машина орқага қиялаб кетган том ва яққол кўзга ташланувчи орқа диффузорга эга бўлади. Машина тахмин қилинишича, 4 литрли V8 моторда ҳаракатланади ва Mercedes моделлари қаторида CLS Shooting Brake ўрнини эгаллайди.

Янги машина Mercedes-AMG Project One гиперкари ортидан бориб, "Мерседес"нинг спорт бўлими AMG’нинг SLS, GT ва Project One моделларидан кейин тўртинчи алоҳида модели бўлади. Янги машина бозорда "Панамера"дан ташқари, BMW 6 Series GranCoupe ва Audi A7/RS7 моделлари билан рақобатлашади.

Мавзуга оид