20:22 / 06.03.2017
39830

Зулфия мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия тимсолида миллатимизнинг оқила, фозила онахонлари, жонкуяр устозларимиз, ҳассос шоира опа-сингиллар, ўз тақдирини Ватанимизнинг порлоқ истиқболи билан узвий боғлаган иқтидор соҳибалари гавдаланади.

Халқимизнинг ардоқли шоираси таваллуд куни муносабати билан Халқ таълими вазирлигида жорий йилда ушбу нуфузли мукофотга сазовор бўлган иқтидорли қизларни тантанали қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева, халқ таълими вазири У.Иноятов, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази директорининг ўринбосари З.Худойбердиевлар сўзга чиқиб жорий йилда юксак мукофотга сазоввор бўлган қизларни табриклашди.

Мустақиллик йилларида Зулфия ижодий меросини пухта ўрганиш, ундан ёшларнинг Ватанга бўлган муҳаббатини янада кучайтириш, оила, жамият, юрт олдидаги масъулиятни теран англаш, фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда фойдаланиш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Шоира номи билан таъсис этилган Давлат мукофоти бугунги кунда адабиёт, таълим, санъат, спорт соҳаларида изланаётган қизларга қанот бўлмоқда.

Тадбир давомида ёш иқтидорли ўқувчилар томонидан ижро этилган байрамона куй-қўшиқ ва бадиий чиқишлар йиғилганларга хуш кайият бағишлади.

Тантанали маросим якунида нуфузли Давлат мукофоти совриндорларига Халқ таълими вазирлиги ва ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Top