Жамият | 18:16 / 14.09.2025
6148
1 дақиқада ўқилади

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси яна бир йўналиш учун «Зулфия» мукофотини беришни таклиф қилди

Ушбу лойиҳа қабул қилиниши натижасида тиббиёт йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли хотин-қизларни Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаб бориш йўлга қўйилади.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Зулфия номидаги давлат мукофотини тиббиёт соҳаси учун алоҳида йўналиш сифатида беришни назарда тутувчи президент фармони лойиҳасини эълон қилди.

Ушбу лойиҳа қабул қилиниши натижасида тиббиёт йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли хотин-қизларни Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаб бориш йўлга қўйилади.

Лойиҳада, жумладан, 1999 йил 10 июндаги «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонга тегишли ўзгартиришларни киритиш ҳамда давлат мукофоти билан тақдирлаб бориш билан боғлиқ харажатларнинг молиялаштириш манбаларини белгилаш каби масалалар ҳал қилинган.

Оила ва хотин-қизлар қўмитасига уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида ҳукуматга таклифлар киритиши белгиланмоқда.

 

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид