Ўзбекистон | 07:09 / 07.03.2017
9784
2 дақиқада ўқилади

Депутатлар билан юзма-юз: жиззахлик ёрдамга муҳтож беморнинг муаммоси ҳал этилди

Айни кунларда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”  доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг  ҳудудларда аҳоли билан учрашувлари қизғин кечмоқда. 

Парламент вакилларининг мамлакатимизнинг барча   хонадонларига ташриф буюришиб, аҳолининг ҳаёти, турмуш тарзини ўрганишиб, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш бўйича самарали ишлар олиб бормоқда. 

Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги маҳаллаларда давом этаётган ўрганиш ва таҳлил жараёнларида парламентдаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси Алишер Қодиров ҳам иштирок этмоқда. Хонадонлардаги  суҳбатлар ва учрашувлар фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга ҳамда жамиятимиздаги ўзгаришларда фаол бўлаётганлигини кўрсатмоқда.

Аҳоли билан учрашувлар жараёнларида аниқланаётган айрим камчиликлар бевосита жойида бартараф этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Уяс қишлоғида яшовчи фуқаро Н.Мирзаевнинг касаллиги жиддий бўлиб,  вилоят миқёсида тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти йўқ эканлиги аниқланди. Оиланинг ночор аҳволини ҳисобга олиниб, кўриб чиқиш ва маслаҳат бериш учун Республика Пулмонология Марказидан мутахассис ажратиш сўралди ва масала ижобий ҳал этилди.

Якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ўттиздан ортиқ ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун кредит олишга амалий ёрдам кўрсатилди. 

Тумандаги узоқ муддат давомида электр энергияси таъминоти ўчишига доир муаммолар таҳлил этилиб, ушбу муаммони республика даражасида ҳал этиш зарурияти аниқланди ва тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ депутатлик сўрови расмийлаштирилди.

Мавзуга оид