Депутат Энергетика вазирлиги ва Кадастр агентлигига "депутат сўрови" юборди
ЎзЛиДеП партияси депутати Нуриддин Султонов электромобилларни қувватлаш станцияларини электрдан узиб қўйиш ҳамда уларни демонтаж қилиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан Энергетика вазирлиги ва Кадастр агентлигига сўров юборди.

ЎзЛиДеП партияси депутати Нуриддин Султонов электромобилларни қувватлаш станциялари электрдан узиб қўйилиши бўйича Энергетика вазирлиги ва Кадастр агентлигига “депутат сўрови” юборди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар қилди.
Депутат сўровида Ўзбекистонда электромобиллар сони ортиб бораётгани, хусусан, 2024 йилнинг 10 ойида мамлакатга 20 мингдан ортиқ шу турдаги транспорт воситалари импорт қилингани қайд этилган.
Ушбу жараён электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасининг ривожланиши ва кенгайиши заруратини юзага келтирди. Кўплаб хизмат кўрсатиш объектлари атрофида тадбиркорлар томонидан электромобилларни қувватлаш станциялари ўрнатилди ва аҳолига хизмат кўрсатиш жорий қилинди.
Шу билан бирга, 2022 йилнинг 9 декабридаги ҳукумат қарорида савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобил йўллари бўйидаги инфратузилма объектларининг лойиҳаларига мажбурий тартибда электромобилларни қувватлантириш станцияларини киритиш талаби ҳам белгиланган.
Бироқ пойтахтда ўрнатилган ва субабонент сифатида электр тармоқларига уланган, электрдан қарздорлиги мавжуд бўлмаган электромобилларни қувватлаш станцияларини электрдан узиб қўйилаётгани тадбиркорлар томонидан эътирозларга сабаб бўлмоқда.
“Депутат Н.Султонов Энергетика вазирлигига электромобилларни қувватлантириш станциялари фаолияти чекланиб, уларни электр токидан узиш бўйича ишлар амалга оширилаётганлик ҳолати юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ҳамда Кадастр агентлигига Тошкент шаҳрида электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш билан боғлиқ ҳолатларнинг қонунийлиги юзасидан ўз нуқтаи назарини баён этишини сўради”, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Финландия АҚШга тухум етказиб беришдан бош тортди
Жаҳон | 00:25
-
Трамп Лотин Америкасига гиёҳванд моддаларга қарши курашда ёрдам кўрсатишни тўхтатди
Жаҳон | 00:00
-
Латвия Беларус билан чегарадаги ягона назорат-ўтказиш пунктини ёпди
Жаҳон | 23:05 / 16.03.2025
-
Янгийўлда Gentra симёғочга бориб урилди
Жаҳон | 22:49 / 16.03.2025
Мавзуга оид

20:14 / 05.03.2025
Метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади

12:33 / 08.02.2025
Анорбанк Энергетика вазирлиги ва Ўзтрансгаз биноларини сотиб олди

13:22 / 09.01.2025
Энергетика вазирлигида электр қувватлантириш станциялари раҳбарлари билан учрашув ўтказилди

23:39 / 12.12.2024