Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кубага тиббий кўрикдан ўтгани кетган Боливия президентида ўсимта аниқланди
Фото: AFP
Боливия президенти Эво Моралесда безарар ўсимта аниқланди, деб маълум қилди Боливия соғлиқни сақлаш вазири Ариана Камперо.
"Президентда ҳиқилдоқнинг товуш тугунларида 1-2 миллиметрли кичик ўсимта аниқланган. Энди у апрелда Кубада кичик операциядан ўтади", деб маълум қилди Камперо.
Камперо Моралес соғлиғи борасида турли гапларни тарқатмасликка чақирган. Унинг айтишича, гап безарар ўсимта ҳақида кетмоқда.
Ўтган ҳафтада Моралес томоғидаги муаммолар сабабли Кубага тиббий кўрикдан ўтгани жўнаб кетганди. Кўрик натижаларига кўра, Моралесда жиддий касаллик йўқлиги маълум қилинган.
Мавзуга оид
10:33 / 28.02.2026
Боливияда самолёт қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
12:21 / 20.10.2025
Боливиядаги президентлик сайловида Родриго Пас ғалаба қозонди
18:39 / 02.05.2025
Боливияда бортида беш киши бўлган самолёт ғойиб бўлди
18:51 / 17.12.2024