Спорт | 21:25 / 09.03.2017
32756
1 дақиқада ўқилади

Ҳасанбой Дўсматовнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан Ватанимиз байроғини юксакка кўтариб, юртимиз довруғини дунёга янада кенг ёяётган спортчиларимиз ҳаётига назар ташлаш ва уларнинг фаолиятини тарғиб этиш мақсадида "Замонамиз қаҳрамонлари" рукни ташкил этилди. Шундай эзгу ғоянинг амалий исботи сифатида куни кеча "Mashhur-Press" нашриёти мазкур рукннинг биринчи китоб-альбомини чоп этди. Ушбу биринчи китоб Рио-2016 ёзги олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматовнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган. 

Андижон вилояти ҳокимлигида машҳур боксчимизга бағишланган китобнинг тақдимоти ўтказилди. Маросимда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов, Олимпиада чемпионлари Муҳаммадқодир Абдуллаев, Ҳасанбой Дўсматов, китоб муаллифлари: Ўзбекистон халқ шоири, Олий Мажлис Сенати аъзоси Иқбол Мирзо, таниқли ижодкор Нодир Жонузоқ ва Ориф Толиб ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари, фаол ёшлар иштирок этдилар.

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Мавзуга оид