Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги навбатдаги жангини Бишкекда ўтказади
У 50 кг вазн тоифасида вақтинчалик чемпионлик камари учун пуэрто-риколик Жонатан Гонсалесга қарши жанг қилади.
17–19 апрел кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Унда икки карра Олимпия чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам рингга кўтарилиши кутилмоқда.
WBA рейтингида олтинчи ўринни эгаллаб турган чарм қўлқоп устаси 50 кг вазн тоифасида вақтинчалик чемпионлик камари учун пуэрто-риколик Жонатан Гонсалесга қарши жанг қилади.
Ҳасанбой Дўсматов профессионал рингдаги сўнгги жангини 2025 йил 20 июл куни филиппинлик Марк Антониога қарши ўтказиб, ғалаба қозонган эди. Шу тариқа, унинг профессионал боксдаги жанглари сони 7 тага етди, уларнинг барчаси Дўсматов фойдасига ҳал бўлган.
Жонатан Гонсалес ҳисобида 29 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият мавжуд.
Мавзуга оид
20:14 / 29.06.2026
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринишда айбланаётганларга 9 йиллик қамоқ жазоси сўралди
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026