Спорт | 21:36 / 09.03.2017
8671
1 дақиқада ўқилади

Венгер «Арсенал» фанатларига жавоб қайтарди

«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер маълум қилдики, клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишда мухлислар фикрини инобатга олади. У шунингдек, футболчиларга мавсум якунида кетиши ҳақида айтгани ҳақидаги хабарларни инкор этган.

«Фанатлар менинг истеъфомни талаб қилишаётгани ҳақида биламанми? Ҳа, мен барчасини кузатиб бормоқдаман, аммо бу асосий омил бўлмайди. Мен 20 йил давомида шу жамоа фанатлари бахтиёр бўлиши учун қаттиқ ишладим. Мен уларнинг ҳаракатларини қораламайман. Мен ҳозир фақат бир нарсани биланман, ҳар куни ўз зиммамдаги ишни тўла бажариш.

Футболчиларга кетишим ҳақида айтибманми? Йўқ.

Менинг имижим? Мен бунинг учун ишламайман, мен клуб учун ишлайман. Бу борада муаммо кўрмаяпман. Мен «Арсенал»ни севаман ва бу клубга содиқман. Бу клубни қадрлайман», дея мураббийнинг сўзларини келтирган BBC.

Мавзуга оид