15:15 / 13.03.2017
5806

Хоккей тарихидаги энг узоқ вақт давом этган ўйин Норвегия чемпионатида кузатилди (видео)

Хоккей бўйича Норвегия чемпионатининг плей-офф босқичи 1/4 финали доирасида «Сторҳамар» ва «Спарта» жамоалари ўртасидаги учрашув ушбу спорт тарихидаги энг узоқ вақт давом этган ўйинга айланди.

Ушбу учрашув давомийлиги 217 дақиқаю 14 секунд бўлган ва унда деярли 11 давра ўйналган.

Рақиблар маҳаллий вақт билан соат 18.00да ўйинни бошлаган ва соат 2.32да тугатишган. Жамоалар бир-бирлари дарвозасига жами 189 марта зарба йўллаган («Сторҳамар» фойдасига 96:93). Учрашув 2:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлган.

Бу ўйинни 5 мингдан ортиқ томошабин кузатиб борган.

Ушбу ўйин 1936 йилда Стэнли Кубогида «Детройт Ред Уингс» ва «Монреаль Марунз» жамоалари учрашувида ўрнатилган рекордни янгилади. Ўшанда жамоалар 116 дақиқаю 30 сония давомида баҳслашганди.

Top