Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик шифокор допинг можароси туфайли умрбод четлаштирилди
Лозаннадаги спорт арбитраж суди допинг можароси "қаҳрамонларидан" бирига айланган доктор Сергей Португаловни умрбод четлаштирди. У допингга қарши қоидаларни бузишда айбдор деб топилди, деб хабар беради "Р-Спорт" агентлиги.
Шифокор Халқаро енгил атлетика федерациялари допингга қарши қоидаларининг бир неча бандларини бузишда айбланмоқда. Улар орасида: “Тақиқланган услубга эга бўлиш”, “Тақиқланган услубни тарқатиш ёки унга бўлган уриниш”, “Тақиқланган услубни қўллаш ёки унга уриниш” бор. Португаловнинг дисквалификацияси 10 мартдан кучга кирди.
Португалов Германиянинг ARD телеканали томонидан Россия енгил атлетикасидаги допинг ҳақида суриштирувдаги “қаҳрамонлардан” биридир. Можароли видео Бутунжаҳон допингга қарши агентлик (WADA)нинг текшириш ишларини бошлаши ва россиялик енгил атлетикачиларнинг Бразилиядаги Олимпиада-2016’дан четлаштирилишига олиб келди.
Маълумот учун, Сергей Португалов – спорт тиббиёти ва фармакология соҳасидаги мутахассис, Бутунроссия жисмоний тарбия ва спорт илмий-тадқиқот институти раҳбарининг собиқ ўринбосари.
Мавзуга оид
20:06 / 03.07.2026
Жаҳон чемпионатида бир нечта футболчи допинг билан қўлга тушди
17:53 / 14.11.2025
Олимпиада чемпиони Лазизбек Муллажонов допинг туфайли 3 йилга четлатилди
21:35 / 03.10.2025
Рамазон Темиров бир йилга дисквалификация қилинди
20:54 / 08.08.2025