Бугунги кунда Ўзбекистон Респуликаси Президентининг илм-фан соҳасини жадал ривожлантириш, модернизациялаштириш ва юқори малакали илмий педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қабул қилган қарор ва фармонлари (2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958 сонли фармони ва 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сонли қарори) мамлакатимизда олий таълимдан кейинги таълим тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилишида асос бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, ушбу соҳадаги янгиланишлар Ўзбекистонда олий таълимдан кейинги таълим тизимини ислоҳ қилиш, янада такомиллаштириш ҳамда турли фан йўналишлари бўйича дунёнинг етакчи илмий марказлари фаолият юритувчи ривожланган давлатларнинг олий таълимдан кейинги таълим тизимлари билан интеграциялаштиришни назарда тутади. Шу ўринда юқори малакали илмий кадрлар тайёрлашнинг халқаро стандартларга мос бўлган икки босқичли (PhD ва фан докторлиги) тизимини яратилиши биз ёш олимларлар томонидан илиқ кутиб олинди.
Бирор илмий даражага даъвогарлик қилишда диссертация ишининг илмий журнал ва конференцияларда ёритилиши асосий талаблардан бири сифатида кўрилади. Шунинг учун бир қатор ҳорижий илмий марказлар ва давлатларда PhD даражаси берилишида илмий мақолаларнинг чоп этилиши бўйича талаблари солиштирма тарзда ўрганиб чиқилди ва улар қуйидаги жадвалда келтирилган (берилган маълумотлар жадвал остида кўрсатилган ҳаволалар орқали текширилиши мумкин):
| Хорижий давлат ёки хорижий таълим марказлари | PhD даражаси учун диссертантга халқаро нашрларда илмий мақолалар бўйича қўйиладиган талаблар |
| Сент Люис Вашингтон Университети (АҚШ) | Диссертантнинг илмий мақоласи бўлишлиги шарт қилиб кўрсатилмаган |
| Коннектикут Университети (АҚШ) | Мақола кўринишидаги, таҳрир қилинган, конференция материалларида чоп қилинадиган (ёки қабул қилинган) камида 3 та публикация |
| Гёттинген нейротадқиқот, биофи-зика ва молекуляр биотадқиқот олий мактаби (Германия) | Илмий мақолалар бўйича қатъий талаблар йўқ |















