Ўзбекистон | 20:11 / 17.03.2017
41206
3 дақиқада ўқилади

Меҳнат вазирлиги Наврўз байрами арафасида 3 кун дам олиш иложсизлигини маълум қилди

Ўзбекистон Республикаси президенти Наврўз байрами муносабати билан 20 март кунини дам олиш куни сифатида эълон қилгач, Меҳнат вазирлиги 2017 йил иш вақтлари тартибида ўзгаришларни амалга оширган. Унга кўра, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун март ойида 25 кун иш куни бўлиши маълум қилинган.

Вазир ўринбосари Б.Низомовнинг «Кун.uz»га тақдим этилган хатида келтирилишича, 5 кунлик иш ҳафтасида (40 соат) ишлайдиганлар учун январь ойида иш ҳажми - 168 соат; март ойида - 167 соат; 1 чоракда - 495 соат; биринчи ярим йилликда - 995 соат; 9 ойлик учун - 1509 соат, йил учун - 2020 соатни ташкил қилади.

6 кунлик иш ҳафтасида (40 соат) ишлайдиганлар учун январь ойида иш ҳажми - 167 соат; март ойида - 165 соат; 1 чоракда - 492 соат; биринчи ярим йилликда - 997 соат; 9 ойлик учун - 1508 соат, йил учун - 2020 соатни ташкил қилади.

6 кунлик иш ҳафтасида, қисқартирилган иш вақтида (36 соат) ишлайдиганлар учун январь ойида иш ҳажми - 150 соат; март ойида - 148 соат; 1 чоракда - 442 соат; биринчи ярим йилликда - 897 соат; 9 ойлик учун - 1357 соат, йил учун - 1818 соатни ташкил қилади.

Маълум қилинишича, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун январь ойида 21 кун, март ойида 21 кун, бир чоракда 62 кун, ярим йилликда 125 кун, 9 ойда 189 кун, йил учун эса 253 кун иш куни сифатида белгиланган.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун январь ва март ойларида 25 кундан, биринчи чоракда 74 кун, биринчи ярим йилликда 150 кун, 9 ойда 227 кун, йил учун эса 304 кун иш куни сифатида белгиланган.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар март ойи ҳисобидан 14 кун ишлаб бўлишди, 25 кунликни тўлдириш учун эса 18 март кунидан бошлаб уларга 11 иш куни керак бўлади. Март ойи 31 мартга қадар давом этади ва ойнинг қолган қисмида 14 кун бор, бу кунлардан 2 кун якшанба кунлари сифатида, яна 2 кун Наврўз байрами туфайли дам олиш кунлари сифатида ҳисобдан чиқарилса, 10 иш куни қолади. Кўриниб турибдики, бу ҳолда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар ёки 19 март ёки 20 март куни ишлаб беришига тўғри келади.

Мавзуга оид