Жамият | 21:58 / 17.03.2017
8366
1 дақиқада ўқилади

ТАТУдаги талабалар ва ёш олимлар учун янги талабалар турар жойи очилди

17 март куни Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари ва ёш олимлари учун 318 ўринли (А.Темур кўчаси 119 уй) Талабалар турар жойи биносининг очилиш маросими бўлди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари У.Аъламов, Билайн компаниясининг бош директори Д.Шуков, ТАТУ ректори Т.Тешабаев ҳамда университетнинг ёш ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.

Баҳор ва янгиланиш, бағрикенглик ва саховат байрами бўлган Наврўз арафасида ушбу барча шароитларга эга бўлган талабалар турар жойининг Билайн компанияси ёрдамида қайта таъмирдан чиқарилиб, топширилиши университет талабалари учун ҳақиқий байрам бўлди. Ўйламизки, бу каби имкониятларнинг яратилиши талабаларни янада яхши таълим олишга, Ватанимиз равнақи учун ўз ҳиссаларини қўшишларига рағбат бўлади.

Мавзуга оид