Жамият | 13:02 / 18.03.2017
16866
2 дақиқада ўқилади

Оилавий Next савдо-ҳордиқ мажмуасида Наврўз: дорбозлар, сумалак ва бошқа миллий анъаналар

Барча учун бирдек севимли Наврўз айёми оилавий Next мажмуасида асрлар анъанасига содиқ қолган ҳолда сайиллар таровати ва тантанавор руҳи ила ўтади. Байрам тадбирларида Фарғона водийсидан келган дорбозлар, тош кўтарар полвонлар, курашчилар ва масхарабозлар иштирок этадилар. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 28 февральдаги «2017 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ умумхалқ сайли сифатида нишонланади.

Байрам тадбирлари 18 март санасидан бошланади ва 10 кун давомида ўтказилади. Халқ сайиллари дастури айёмнинг бир неча юз йиллик анъаналари тикланган ҳолда эзгулик ва меҳр, дўстлик ва аҳиллик тараннуми асосида кечади.

Мажмуанинг ички ҳовлиси энг ёрқин ва завқли томошалар майдони бўлади, чунки айнан шу ерда Мусо Полвон номидаги оилавий цирк труппаси ўз чиқишларини намойиш этади. Жамоа таркиби риштонлик дорбоз ва полвонларнинг тўртинчи авлодидан ташкил топган. Полвонлар сулоласи 1880 йилларда Ўзбекистон ҳудудида машҳур бўлган Жалолиддин Полвондан бошланади. Тўртовлон ака-ука Юсуфжоновлар – Иномжон, Илҳомжон, Муҳиддин ва Иброҳимжонлар Ўзбекистон ва Россия бўйлаб гастроль сафарлари ўтказиб, ота-боболаридан қолган мерос анъанани муносиб давом эттирмоқдалар.

Наврўзга бағишланган халқ сайиллари дастури ўз ичига сумалакдан тотиб кўриш, миллий ва болалар мусиқа дасталари чиқишларини ҳам қамраб олади.

Кириш текин.

Батафсил маълумот
Facebook: 
facebook.com
Телефон: 231 20-10

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид