Жамият | 20:49 / 20.03.2017
19002
1 дақиқада ўқилади

Фото: Хитойда 19 қаватли бино ичидан ўтувчи поезд

Хитойнинг Чунцин шаҳри метрополитени сайёҳлар ва фотографларни ноодатий жиҳати билан ўзига жалб этади. Бу шаҳарда ер ости йўлининг бир қисми уй ичидан ўтган. 2004 йилда қурувчилар йўлдаги 19 қаватли бинони айланиб ҳам ўтишмаган, уни йўлдан олиб ҳам ташлашмаган, туннель бино ичидан ўтказилган.

ОАВ маълумотига кўра, овозпасайтиргич орқали поезд шовқини эшитилмайдиган қилинган, унинг овози идиш ювувчи машина овозидан баланд бўлмайди. Аммо уйда турувчилар ҳалигача тебранишлардан шикоят қилишади.

Шаҳар транспорт департаменти раҳбарининг маълум қилишича, бундай қарор қабул қилинишича, бошқа бўш жой бўлмагани сабаб эди. Шаҳарнинг бу қисми турли йўллар ва бинолар билан тўлиб-тошган. Турли маълумотларга кўра шаҳарда 30-40 миллион киши яшайди.

Мавзуга оид