Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ–2018 саралаши. Сурия ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашув ўтказиладиган стадион ўзгарди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 март куни ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичининг 6-турида Сурия термасига қарши баҳс олиб боради.
Бўлажак ўйинда Сурия номинал мезбон, лекин мамлакатда сиёсий беқарорлик ҳукмронлик қилаётгани сабабли ОФК ўйинни нейтрал зона – Малайзияда ўтказилишини таъминлади.
Мазкур беллашув Малайзиянинг Серембан шаҳридаги Tuanku Abdul Rahman Stadium стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Бироқ, стадион ўйинга тайёр бўлмаган.
Ўзбекистон Футбол федерцияси матбуот хизмати хабарига кўра, эндиликда Сурия ва Ўзбекистон баҳси Малакка шаҳридаги 40 минг мухлисга мўлжалланган Hang Jebat Stadium майдонида ўтказилади.
Ўйин вақти ўзгаришсиз қолган – учрашув бошланиш маҳаллий вақт билан соат 20:00 (Тошкент вақти билан соат 17:00). Беллашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи ҳам ўзгармаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи А гуруҳида 5-турдан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турибди.
Мавзуга оид
12:36 / 19.08.2020
Ўзбекистон - Эрон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бошқа санага кўчирилди
12:19 / 24.06.2020
Ўзбекистон миллий жамоаси Тожикистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади
16:56 / 11.06.2020
ФИФА янги рейтинги эълон қилинди: Ўзбекистон ўрнида қолди
19:58 / 23.02.2020