Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

«Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги қолдирилган учрашувларни октябрь ва ноябрь ойларида ўтказади.

Ушбу баҳсларга муносиб тарзда тайёргарлик кўриш мақсадида миллий жамоа учун сентябрь ойида Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади.

Мазкур йиғин доирасида Вадим Aбрамов мураббийлиги остидаги миллий жамоамиз Тожикистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Тожикистон футбол федерацияси билан келишган ҳолда, ушбу учрашув 4 сентябрь куни «Бунёдкор» стадионида  бўлиб ўтиши белгиланди», - дейилади расмий хабарда.

Маълумот учун, Тожикистон миллий жамоасини 2019 йилдан буён ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошев бошқармоқда.