Женева моторшоусидаги энг яхши стенд қайси компанияга тегишли бўлгани аниқланди
9-19 март кунлари Женевада бўлиб ўтган автосалонда энг яхши кўргазма майдончасига Bugatti компанияси стенди айланди. Бу йўналишдаги мукофот сўнгги 14 йил давомида реклама ва жамоатчилик билан алоқалар Клуби томонидан топширилади.
«Ҳайъат Bugatti стендини кичик майдончадаги самарали дизайн, элементларининг тайёрланиш сифати туфайли танлади», - дейилади автомобиль ишлаб чиқарувчиси хабарида.
Марканинг Женевадаги стендида атиги битта автомобиль тақдим этилди – кўк-мовий рангдаги Chiron гиперкари.
«Широн» W16 саккиз литрли 1500 кучли турбомотор ва етти поғонали иккита уланишли «робот»га эга. Купе «юзга» 2,5 сонияда, соатига 200 километрга эса 6,5, 300га эса – 13,6 сонияда чиқиши мумкин. Унинг максимал тезлиги – соатига 420 километр.
Европада гиперкар 2,4 миллион евро туради.
Мавзуга оид
13:16 / 25.03.2024
Сенат раиси Женевада БМТ бош котиби ўринбосари билан учрашди
21:31 / 29.02.2024
Швейцария шаҳарлари ҳақида 10 та қизиқарли факт
08:00 / 14.11.2023
Женевада Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича навбатдаги ҳисоботи тақдим этилди
14:49 / 14.06.2023