Жамият | 20:28 / 24.03.2017
20479
1 дақиқада ўқилади

Аргентиналик аёл икки бошли жонзотни ҳовлисида учратиб қолди (видео)

Аргентинанинг Санта Фе провинциясида яшовчи Лужан Эролес ўз ҳовлисида икки бошли жонзотни учратиб қолди. У мазкур жониворнинг видеосини интернетга жойлади. Бу эса тармоқ фойдаланувчиларининг турли муносабатларига сабаб бўлди.

Берилган маълумотларга кўра, бу жонзотнинг ҳажми деярли 10 см. бўлиб, хатти-ҳаракатларидан илонга ўхшаб кетади, аммо боши иккита. Уни топиб олган аргентиналик аёлнинг фикрича, у мутант бўлиши мумкин.

Унинг бу фикрига кўпчилик биологлар қўшилмаган. Уларнинг маълум қилишича,бу жонзот капалак қурти (Deilephila elpenor). Бу капалакнинг қанотлари 5-7 см. га етади. Унинг қурти эса 8.5 см.гача ҳажмга эга бўлиши мумкин.

Мавзуга оид