Жамият | 20:38 / 24.03.2017
16757
1 дақиқада ўқилади

Замон билан ҳамнафас. Тошкентда жума хутбаси фейсбук орқали трансляция қилиниши бошланди

24 март куни «Мирза Юсуф» жоме масжидидаги Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг жума хутбаси фейсбук ижтимоий тармоғида тўғридан-тўғри трансляция қилинди. Трансляция Mehrob.uz саҳифасида олиб борилган.

«Мирза Юсуф» жоме масжиди. Фото: Vakillik.uz

Ҳозирча фақат хутба трансляцияси йўлга қўйилган, келгусида маъруза ҳам тўғридан-тўғри онлайн қилиниши кўзда тутилган.

Бундан олдинроқ имом суҳбатлардан бирида бугунги кунда масжидга кела олмаётганлар ҳақида ҳам ўйлаб кўриш кераклиги ҳақида айтиб ўтганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид