Конгода 40 полициячи жангарилар томонидан ўлдирилди
Конго Демократик Республикасида жангарилар ҳуқуқ-тартибот идораларининг 40 га яқин ходимини асирга олиб, уларнинг бошини танасидан жудо қилдилар. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Конгонинг Касаи вилояти ассамблеяси спикери Франсуа Каламбанинг айтишича, жангарилар полициячиларнинг қуроллари ва транспорт воситаларини ўғирлаб кетишган. Жангарилар полициячилардан 6 нафарини улар маҳаллий шевада гаплашганлари учун қўйиб юборганлар.
Ҳужум 24 март куни полициячилар Касаи вилоятидаги Чикапа шаҳридан Кананга шаҳрига кетаётганларида содир этилган.
Маълум қилинишича, ушбу ҳужум қурбонлар миқдори бўйича 2016 йил августида вилоятда қўзғолон бошлангандан кейин содир этилган энг йирик ҳужум бўлди.
Таъкидланишича, ҳужумни "Камуина Нсапу" гуруҳи жангарилари содир этишган.
13 март куни Конгода АҚШ ва Швециянинг БМТдаги икки ходими ўғирлаб кетилгани маълум қилинганди.
Камуина Нсапу Шарқий Касаи ва Марказий Касаи вилоятларининг баъзи жойларида ҳокимиятни бошқаришга даъвогарлик қилган конголик қабила сардори бўлган. Нсапу унинг ваколатлари Конго ҳукумати томондан тан олинишини талаб қилган. У 2016 йил августда ўлдирилгач, унинг номига аталган ҳаракат жангарилари Конгода ҳокимият учун кураш олиб боришни бошлашган. Ушбу ҳаракат жангарилари орасида балоғатга етмаганлар пайқалган.
Мавзуга оид
13:05 / 09.11.2024
Россияда полиция «анъанавий қадриятлар»ни мустаҳкамлашни бошлайди
23:21 / 05.10.2024
Конгода Mpox оқибатида вафот этганлар сони 1000 кишига яқинлашди
00:30 / 14.09.2024
Конгода давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича 37 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди
21:12 / 08.09.2024