Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Эртанги ўйин осонроқ кечади” – Конго билан ўйин олдидан матбуот анжумани ўтказилди
27 июнь куни Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионатида Конго ДР қарши майдонга тушади. Бу учрашув олдидан Атланта шаҳридаги Mercedes-Benz стадионида жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Бу ўйин осонроқ кечади, фақат ғалабани ўйлаяпмиз, деган у Анжуман чоғида.
Ўзбекистон миллий жамоасининг жаҳон чемпионати доирасидаги навбатдаги ўйини Конго жамоасига қарши 27 июнь куни Атланта шаҳрида, Mercedes-Benz стадионида бўлиб ўтади. Ушбу учрашув аввалида жамоа бош мураббийи 26 июнь куни матбуот анжумани ўтказди. Фабио Каннаварога кўра, жамоа икки кучли рақиб билан ўйнаб бўлди, энди Конгога қарши ўйин нисбатан осон кечиши керак.
“Эртанги рақибимиз Колумбия, Португалия билан солиштирганда анча осонроқ. Бизга теоритик жиҳатдан бироз енгилроқ бўлади, чунки таркиб бўйича энг кучли жамоадан ўтиб олдик. Ижобий натижа қайд этиш ҳақида ўйлаяпмиз”, деди жамоа бош мураббийи.
Унинг қўшимча қилишича, жаҳон чемпионати аввалидан ўтказилган ўртоқлик ўйинларида ўзини яхши намоён этгани сабаб Абдувоҳид Неъматовни асосий дарвозабон этиб танланган.
“Абдувоҳид Неъматов мен бу ерга келганимдан бери терма жамоа сафида ҳамда ўртоқлик ўйинларида ўзини яхши намоён этган. Шу сабабли мен унга имконият беришга ҳаракат қилдим. Сабаби жаҳон чемпионати шундай мусобақаки, барчага тажриба улашиши керак. Агар Абдувоҳиддек яхши дарвозабоним бўлса, нега бундай фойдаланмаслигим керак”, дейди Каннаваро.
Колумбия ва Португалияга қарши учрашувда 22 та ўйинчи иштирок этган. Фақатгина 4 нафар футболчи ушбу жаҳон чемпионатида ҳали иштирок этмади, яъни дебют қилмади. Булар учинчи дарвозабон Ботирали Эргашев, Авазбек Ўлмасалиев, Умар Эшмуродов ҳамда Жамшид Искандеров.
22 та ўйинчини майдонга тушириш ҳақидаги саволган Каннаваро жавоб бераркан, бу яхши ва барча футболчилар терма жамоада ўйнаб кўрди, Колумбия ва Португалияга қарши, дея таъкидлаган.
Матбуот анжуманидан сўнг жамоа ўйин олдидан машғулотларга йўл олган. Бош мураббий Каннаваро шунингдек, Осиё деганда Иордания, Ироқ, Япония, Австралия каби давлатлар жамоалари каби ўйнаш даражасига чиқиш лозимлигини эслатди.
Мавзуга оид
15:26 / 26.06.2026
ЖЧда 15-кун. Кюрасао эртаги тугади, Германия ўйинида сенсация, Туркия эшикни қаттиқ ёпиб кетди
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
23:18 / 24.06.2026
«Отамдан қолган калкулятор қани?!» Буёғи энди математика...
19:32 / 24.06.2026