Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Росгвардиянинг Чеченистондаги қисмига жангарилар ҳужуми видеоси пайдо бўлди
Интернетда Росгвардиянинг Чеченистондаги қисмига жангарилар ҳужуми видеоси жойлаштирилди. Қисм ҳудудидаги кузатув камераларидан олинган кадрларда бир неча киши камера қаршисидан югуриб ўтаётганини кўриш мумкин. Тахмин қилинишича, булар ҳужумни амалга оширган жангарилар бўлган. Кадрлардан бирида қўлида автомат бўлган жангарилардан бири камера ёнидаги девордан ёки кузатув минорасидан тушиб келаётгани тасвирланган.
Ҳужум 24 мартга ўтар кечаси содир этилган. Террорчилар Чеченистоннинг Наур станицасидаги ҳарбий объектга бостириб киришган. Ҳужум оқибатида 6 нафар гвардиячи ҳалок бўлган, 3 нафари яраланган. Жанг давомида босқинчлар йўқ қилинган.
Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
08:33 / 13.02.2026
ОАВ: ЙТҲдан кейин Адам Қодировнинг талоғи олиб ташланган
18:42 / 08.02.2026
Украина асирлигидан 20 нафар чечен қайтарилди. Улар жангсиз таслим бўлишганини айтишганди
14:47 / 12.01.2026
Украина разведкаси: Қодировнинг соғлиғи ёмонлашгани туфайли Кремл унга ворис изламоқда
19:43 / 04.01.2026