Tesla қуёшли томга апрелдан буюртмалар қабул қила бошлайди
Ўтган йилнинг кузида Илон Маск Tesla компанияси томга мўлжалланган қуёшли панелларни сотишни бошлаши ҳақида хабар берганди. Улар анъанавий том қопламаларини бутунлай алмаштиради ҳамда уйни электр билан таъминлаши лозим.
Майкл Холс исмли фойдаланувчи твиттерда Маскдан бу янгилик бўйича иш қандай кетаётгани билан қизиқди.
“Апрелда буюртмалар қабул қила бошлаймиз”, - дея жавоб қайтарди Илон Маск.
Бироқ Tesla раҳбари ҳеч қандай тафсилотларни келтирмаган. Бундай томнинг бир квадрат метри қанча туриши ҳамда уни мижозларга қачон етказиб беришлари ҳозирча номаълум. Бироқ Маскнинг сўзларига кўра, қуёшли батареяларга эга бўлган том оддий қоплама каби баҳоланади.
Том учун панеллар мозаика эмас, балки ўзига хос тўлақонли конструкциядан иборат. Бошланишида тўрт хилдаги қоплама тақдим этилади: шиша, шифер, черепица ва шишали плитка. Tesla ишланмаси орқали уйни электр билан «черепицали» панеллар ва энергия йиғувчи ёрдамида таъминлаш мумкин бўлади.
Мавзуга оид
23:39 / 08.11.2024
Tesla капитализацияси 1 трлн доллардан ошди
10:57 / 07.11.2024
АҚШда дунёдаги энг тезкор полиция машинаси тақдим этилди
23:09 / 24.10.2024
Tesla акциялари ижобий прогнозлар фонида 20 фоизга қимматлашди
23:57 / 18.10.2024