Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Tesla’ни юқори тезликда бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди
Унга светофорнинг қизил чироғига бўйсунмаслик ва йўлда авария ҳолатини юзага келтириш билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Тошкент шаҳри марказида Tesla’ни ўта катта тезликда бошқариб, соатига 214 км тезликкача ҳаракатланган ҳайдовчи топилди.
Пойтахт ИИББ ахборот мултимедиа маркази расмийси Қаҳрамон Худойберганов томонидан эълон қилинган видеода ҳайдовчига тегишли тартибда чора кўрилгани маълум қилинган. Бироқ видеода айнан қандай чора кўрилгани очиқланмаган.
«Tesla автомашинаси эгасиман. Катта тезликда ҳайдаганим ижтимоий тармоқларга тарқалиб кетибди. Шу юзасидан шаҳар қидирув бўлимига чақиришди. Ҳозир мана қонуний чора кўришяпти. Ҳеч кимга тавсия бермайман бунақа тез юришни, секин юринглар, эҳтиёт бўлинглар. Қилган ишимдан пушаймонман», деган ҳайдовчининг ўзи.
Kun.uz ҳайдовчига қандай чора кўрилганини аниқлаштириш мақсадида республика ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошов билан боғланди.
Унинг айтишича, ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-4 ҳамда 128-5-моддалари, яъни светофорнинг қизил чироғига бўйсунмаслик ва йўлда авария ҳолатини юзага келтириш билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Қайд этиш жоиз, ушбу моддаларга кўра, ҳайдовчи БҲМнинг уч бараваридан ўн бараваригача жарима билан жазоланиши мумкин.
Мавзуга оид
19:59 / 23.06.2026
Tesla автопилот режимида уйга урилди ва ичидаги аёлни ўлдирди
09:42 / 19.06.2026
Rivian Teslaʼга рақобатчи автопилот тайёрламоқда
08:55 / 19.06.2026
Абдулла Қодирий кўчасида ҳайдовчилар учун янги қайрилиш жойи ташкил этилди
11:40 / 12.06.2026