Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Флоридада 1973 йилдан бери биринчи марта пума болаларини пайқашди
АҚШнинг Флорида штатида 1973 йилдан бери илк бора Калусахатчи дарёси шимолий қирғоғида флорида пумаси (Америка ёввойи мушуги) болаларини пайқашди, деб хабар берилди Флорида балиқ ресурслари ва ёввойи табиатни асраш бўйича комиссияси сайтида. Улар қирғоқда ўрнатилган кузатув камераларига тушиб қолган.
Флорида пумаси – пумаларнинг энг ноёб тури бўлиб, бундай ҳайвонларнинг тахминан 200таси мавжуд. Жониворлар Қизил китобга “оғир ҳолатда” деган мақом билан киритилган. Ҳозиргача болалар ва урғочи пумаларни Калусахатчининг фақатгина жанубий қирғоғида кўришган бўлса, шимолда эркак пумалар яшаган ҳамда тадқиқотчилар урғочилар у ерга етиб бора олмайди, деган тахминни билдиришганди. Эндиликда эса болалари бўлган пумаларни ҳам пайқашди.
2016 йилнинг ноябрида Флоридадаги қўриқхона раҳбарияти сўнгги ўн йилда илк бора урғочи пума дарёнинг бир қирғоғидан бошқасига ўтиб олгани ҳақида хабар берганди. Яна қанча пума дарёдан ўтиб олгани номаълум, бироқ экспертларнинг қайд этишиича, тур тикланиши муваффақиятли равишда юз бермоқда.
Мавзуга оид
08:36 / 15.05.2026
Флоридадаги аэропортга Дональд Трамп номи берилади
10:31 / 27.02.2026
Куба чегарачилари ўққа тутган катерда америкаликлар бўлган
20:43 / 22.02.2026
Трамп қароргоҳининг қўриқланадиган ҳудудига киришга уринган шахс ўлдирилди
23:01 / 12.06.2025