Нукусда «Профилактика куни»: 42 та майда талон-тарожликнинг олди олинди
Нукус шаҳар ИИБ ҳузуридаги туманлараро Қўриқлаш бўлими томонидан ўтказилаётган «Профилактика куни» тадбирларининг натижалари ҳақида Нукус шаҳар ИИБ ҳузуридаги туманлараро Қўриқлаш бўлими бошлиғининг техника бўйича ўринбосари майор А. Арзиев журналист Фурқат Юсуповга маълум қилди.
Ҳафтанинг пайшанба кунлари ўтказилаётган «Профилактика куни»да Нукус шаҳар ИИБ ҳузуридаги туманлараро Қўриқлаш бўлими томонидан Нукус шаҳар «Берекет» МФЙда фуқаролар иштирокида ушрашув ташкиллаштирилди. Хусусан, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан, юқори ўқув ўринлари, коллеж, лицейлар, дўкон, интернет клуб, пайнет шохобчалари ва бошқа пул айланмаси билан боғлиқ объектлар, корхона, ташкилотлар ҳамда фуқаролар хонадонларини қўриққа олиш ва видео кузатув камералари, «ташвиш» хабар мосламалари ўрнатилди.
Олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида, қўриқлаш хизматига тадбир бошидан ҳозирги кунга қадар 19 та объект ва 5 та фуқаро хонодони қўриққа олинди ҳамда халқ хўжалиги объектларида 42 та майда талон-тарожлик содир этилиши ҳолатлари аниқланиб, 803 минг 556 сумлик моддий-товар бойликлари мулк эгаларига қайтарилди ва майда ўғирликларни содир этган шахсларга маъмурий тартибда жами 4 миллион 313 минг 522 сўм жарима солинди.
Мавзуга оид
10:33 / 08.09.2024
Диаметри 40,5 метр, баландлиги 22 метр: Гиннесснинг рекордлар китобига кирган ўтовдан репортаж
14:27 / 27.08.2024
Хориждаги қорақалпоқ диаспоралари вакиллари Нукусда йиғилди - фото
07:33 / 27.08.2024
Рақобат қўмитаси Нукус халқаро аэропортига қарши иш қўзғатди
07:30 / 21.08.2024