Жамият | 23:01 / 30.03.2017
6694
1 дақиқада ўқилади
Гольф коптокчаси билан ҳам боулинг ўйнаш мумкин экан (видео)
Жанубий кореялик аёл гольфчи Минг Ким гольф клюшкаси ва коптокчаси билан боулинг партияси ўйнади. Спортчи бу антиқа ҳолатнинг видеосини Instagram’да жойлаштирди.
Гольфчи биринчи зарбаси биланоқ страйкка эришди, яъни барча 10 та кеглини уриб туширди. Спортчи кейинги уринишда 9 та кеглини уриб тушира олди.
Минг Ким айни вақтда аёл гольфчилар жаҳон рейтингида 50-ўринни эгалламоқда. Ундан ташқари яна 22 жанубий кореялик аёл гольфчи ушбу рейтингнинг юқори элликталигига киради.