Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда марафон: “Биз ёшлар жиноятчиликка қаршимиз!”
Хоразмда вилоят прокуратураси ташаббуси билан “Пайшанба — жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни” муносабати билан “Биз ёшлар жиноятчиликка қаршимиз!” шиори остида енгил атлетика бўйича спорт марафони ўтказилди.
Марафонга вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг 2000 нафардан ортиқ ўқувчилари ҳамда профилактик ҳисобга олинган, ҳуқуқбузарлик содир қилишга мойил 100 нафардан зиёд ўқувчилар жалб қилинди.
Тадбир Урганч шаҳрининг Ал-Хоразмий кўчасининг Паҳлавон Маҳмуд кўчаси билан кесишган чоррасида соат 10:00 да старт берилди.
Марафон ғолибларини тақдирлаш маросими Урганч олимпия заҳиралари коллежи спорт мажмуасида маданий тадбир асосида юқори савияда ташкил қилиниб, ғолиблар 15 та номинация бўйича аниқланди ва уларга қимматбаҳо, эсдалик совғалари топширилди.

Бу каби маданий-маърифий тадбирлар ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга, уларни ижтимоий фойдали фаолиятга жалб этишга, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга, айниқса, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчилик ва назоратсизликнинг олдини олишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
17:00 / 05.05.2026
Тошкентда оммавий югуриш тадбири: New Uzbekistan Annual Run–2026 марафони бўлиб ўтди
09:23 / 28.04.2026
«Урганч-1» сув кўтарувчи насос станцияси янгиланади – Саида Мирзиёева
21:46 / 27.04.2026
Саида Мирзиёева Хоразмда президент қарорлари ижросини ўрганди
10:15 / 17.04.2026